Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари сони 11 нафарга етди


Тойлоқлик Ў. шу йилнинг 9 май куни бурнидан қон кетиши ва умумий аҳволи оғирлиги кузатилганлиги сабабли Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Самарқанд вилоят филиали реанимация бўлимига ётқизилган.Ўтказилган диагностик таҳлиллардан сўнг беморда  “Covid-19”  инфекцияси ҳам аниқланган.

Ушбу бемор (эркак) сурункали бўйрак етишмовчилиги ва анемия оғир даражаси ташхиси билан диспансер назоратида бўлган. Унга иккинчи гуруҳ ногиронлик ҳам белгиланган.

Шу йилнинг 28 апрелидан 5 майигача у юқорида келтирилган ташхис билан тиббиёт муассасасида  даволанган, мунтазам режали диализ сеансларини олиб келган. Беморнинг даволаниши давомида  кунлик аҳволи мамлакатимиздаги нуфузли мутахассислар билан бирга хорижлик шифокорлар томонидан ҳам бир неча бор консилиумлар ўтказилиб, назоратга олинган.

Бироқ мутахассисларнинг  стандартлар асосида  ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Manba: