Сон Хён Мин ҳарбий тайёргарликни якунлади ва гуруҳнинг энг яхши бешлигига кирди


Сон Хён Мин ҳарбий тайёргарликни якунлади ва гуруҳнинг энг яхши бешлигига кирди                             
Бугун "Тоттенҳем" яримҳимоячиси Сон Хён Мин Жанубий Кореяда уч ҳафталик ҳарбий машғулотларни якунлади.

Ўқув-машғулот йиғинлари натижаларига кўра, Сон Хён Мин 157 нафар йиғиндагилар орасида гуруҳнинг энг яхши бешта талабаларидан бири деб топилди. Таъкидланишича, футболчи отишмада жуда яхши натижаларга эришган.

Сон шу ойда Лондонга қайтиши кутилмоқда.

Manba: "tribuna.uz"